Туркиянинг Анталия шаҳрига 2017 йилда тахминан 8 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюриши кутилмоқда. Уларнинг кўп қисми Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан келиши мумкин.

Россиялик туристлар яна Туркияда ҳордиқ чиқаришмоқда, ва бундан олдиндан бронланган турлар сони дарак беради, деб хабар қилди “Анадолу” агентлиги Туркия профессионал меҳмонхоналар ассоциацияси раҳбари Ҳоқон Дуронга асосан.

“2016 йилда Анталияга 5,7 миллион хорижлик турист ташриф буюрди. 2017 йилда Анталияга 7,5-8 миллион турист келишини кутаяпмиз”, - дея айтиб ўтди Дурон.
 
Унинг сўзларига кўра, Туркияга Европа мамлакатларидан келаётган сайёҳлар сонининг камайишига қарамай, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан бўлган туристлар ҳажми ортиши кутилмоқда.