«UMS» масъулияти чекланган жамияти (МЧЖ)га янги бош директор ва техник директор тайинланди

UMS'нинг янги бош директори этиб Фахриддинов Сирожиддин Сайфиддинович тайинланди. 

Фахриддинов Сирожиддин - Тошкент электротехника алоқа институти битирувчиси (1978-1983 йиллар), мутахассислиги бўйича - алоқа муҳандиси. «UMS» МЧЖ бош директори этиб тайинлангунга қадар «Ўзбектелеком» АК таркибига кирувчи, телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқарувчи, алоқа ва телекоммуникация тизимларида фойдаланишга мўлжалланган электрон-техник маҳсулотларини мамлакатимизда тадқиқ қилиш, лойиҳалаштириш ҳамда ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона – "TELMAX ELECTRONIKS" МЧЖда раҳбар сифатида фаолият юритган. Ундан аввал эса «Коинот» ОАЖни бошқарган. Оилали, уч қизнинг отаси ва тўрт набиранинг бобоси. 

«UMS» МЧЖ техник директори этиб Орипов Собир Ҳамидуллаевич тайинланди. 

Орипов Собир Тошкент электротехника алоқа институтини "Телекоммуникациялар" мутахассислиги бўйича тугаллаган (1996-2002 йиллар). «UMS» МЧЖга қадар «Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖда директор ўринбосари лавозимида ишлаган. Турли йилларда компаниянинг бизнес-режалаштириш бўлимини бошқарган. Оилали, икки ўғил ва бир қизнинг отаси.