Нью-Мексико штати Альбукеркдаги кичик техник компания Уоррен Баффетнинг 1990-йиллар бошида Билл Гейтсга берган саволи бўлмаганида ҳеч қачон Microsoft'дек дунё гигантига айланмас эди.  Вusiness Insider шу ҳақида мақола тақдим этди

Январь ойида икки хайрияпарвар миллиардер ўз дўстлигининг 25 йиллигини нишонлаш чоғида модератор Чарли Роуз улардан бир-бирларидаги энг ҳайратланарли жиҳат ҳақида сўради. Гейтс бунга савол билан жавоб берди. 

"У менга берган илк саволлардан бири қуйидагича бўлган: Microsoft - кичик компания, IBM эса - улкан компания, шундай экан, нима учун сен уни янада яхши қила олмайсан? Нима учун дастурий таъминотни янада такомиллаштирмайсан?", - деди Гейтс Колумбия университетида. 

Бу 1990-йилларнинг боши, яъни Microsoft сайёрамиздаги энг йирик компания сифатида тан олинишидан бир неча йил аввал бўлган. 

Ўша йилларда Гейтс ва унинг асосчиларидан бири Пол Аллен ўз вақтининг аксарият қисмини дастурий таъминотни янада яхшилаш ҳақида ўйлаб ўтказган. Ҳеч ким бозордаги рақобатдан устунлик қилиш ҳақида ўйламаган. 

1990-йилларнинг катта қисмида Microsoft уй компьютерларида оддий интерфейслар, Windows операцион тизимини қўллаш ҳисобига рақибларидан устунлик қилган. 

У ва Баффет (Гейтсдан 25 ёшга катта ишбилармон) юқори технологиялар саноатини молиялаштириш йўллари ҳақида суҳбатлаша бошлашди. 

"Мен банк ишини тушунмайман - нима учун баъзилар олдинга қараб интилади, баъзилар эса йўқ", - деди Гейтс. "Мен бой тажрибага эга, ҳақиқатда билишни истаган нарсаларимни тушунишга ёрдам берган, кутилмаган вазиятларда биргаликда кулишим мумкин бўлган инсонни топдим".

Ҳатто бугун ҳам Гейтс унинг Баффет билан муносабатлари қизиқиш устига қурилганини айтади.

"У босиқлиги ва ҳазилкашлиги билан бошқалардан ажралиб туради", - деди Гейтс. "У ўзи қилаётган ишидан ҳузурланади ва уни бошқалар билан баҳам кўради".