Жорий йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Фарғона вилояти бўлимида миллатимизнинг икки буюк намояндаси - Алишер Навоий ва Бобур таваллуди санаси муносабати билан “Буюклар ёди ҳамиша қалбимизда” номли адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди. Кечада Фарғона вилоят ҳудудида истиқомат қилувчи Кўзи ожизлар жамиятининг 90дан зиёд аъзоси, таълим олаётган кўзи ожиз ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда вилоят бўлими раиси Болтабоев Баҳодир Эргашевич, филология фанлари доктори профессор Ҳабибулло Жўраев, Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси шоира Ўктамхон Солиевалар сўзга чиқиб Навоий ва Бобурни етук шахс ҳамда истеъдодли шоир сифатида дунё адабиётида асрлар оша ўз мавқеини сақлаб келаётганлиги, уларнинг ёзиб қолдирган ноёб асарлари миллатни миллат бўлиб шаклланишида муҳим ўрин тутиши ҳақида гапириб ўтдилар.

 

Тадбирда кўзи ожиз санъаткорлар Навоий ва Бобур ғазаллари билан айтилган куй-қўшиқларни ижро этдилар.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Фарғона вилоят бўлими раиси Баҳодиржон Болтабоев сўзга чиқди.