Muslimjapan.com (Япония мусулмонлари) сайтининг асосчилари бу мамлакат аҳолиси ўртасида ўзига хос тажриба ўтказиб кўришди. Улар йўловчиларни тўхтатиб, Қуръони Карим тиловатини эшитиб кўришни, сўнг ўз таассуротларини айтиб беришни илтимос қилишди. Бу ҳақда info.islom.uz сайти ёзмоқда.  

Видеолавҳадан кўриниб турибдики, Қуръони Карим тиловати ҳеч кимни бефарқ қолдирмаган. Ана шундай йўловчилардан бири, келиб чиқиши Мьянмадан бўлган қизнинг айтишича, онаси муслима бўлиб, унинг ўзи насроний динига эътиқод қилар экан. У Қуръонни биринчи марта кўраётганини айтган.

Ушбу тажрибада қатнашганларнинг барчаси ёқимли ва мўъжизакор таассурот олишганини айтишган.