АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Флиннинг истеъфога чиқишига демократлар партияси ва матбуотнинг "жосуслик" ҳаракатлари туфайли кампаниянинг беқарорлашуви сабаб бўлди. Бу ҳақда WikiLeaks ташкилотининг твиттердаги саҳифасида маълум қилинган.

«Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Флинн америкалик жосуслар, демократлар ва матбуот туфайли кампаниянинг беқарорлашуви туфайли истеъфога чиқди», — дейилган хабарда.

13 февраль куни Майкл Флинн истеъфога чиққанини маълум қилди. У вице-президент Майкл Пенсга Россиянинг АҚШдаги элчиси билан суҳбати ҳақида тўлиқ маълумот бермаганини тан олган. Унинг бу мулоқоти Дональд Трампнинг инаугурация маросимигача 1 ойлигида бўлиб ўтганди.