Япония ўзини-ўзи мудофаа қилиш ҳаво кучлари 2016 молия йилида (2016 йилнинг 1 апрель - 2017 йилнинг 31 март) ўз қирувчиларини бошқа давлат самолётлари йўлини тўсиш учун рекорд даражада кўп парвозга чиқарган. Бу ҳақда маҳаллий NHK жамоатчилик телевидениеси хабар берди.
  
Таъкидланишича, жорий молия йили якунига бир ярим ой вақт қолаётган бўлса-да, япон қирувчиларининг фавқулодда парвозлари сони минг маротабадан ошиб кетди, бу эса 1984 йилдан бери энг катта кўрсаткичдир. Ўшанда бошқа самолётлар йўлини тўсиш мақсадидаги парвозлар миқдори бўйича рекорд ўрнатилган – 944 ҳолат.

Телеканалнинг мамлакат мудофаа вазирлигидаги манбага асосан хабар беришича, парвозларнинг 73 фоизи Хитой самолётларини кузатиш мақсадида амалга оширилган бўлса, 26 фоиз бундай ҳолат Россия самолётлари билан боғлиқ.

Катта эътиборга сабаб бўлган охирги ҳодиса ўтган йилнинг охирида рўй берди – ўшанда Япония ўзини-ўзи мудофаа қилиш ҳаво кучлари Хитойга тегишли олтита учар қурилманинг Окинава жанубий префектурасига яқинлашгани туфайли қирувчиларни ҳавога кўтарди. Ўшанда Япониянинг иккита F-15 қирувчиси яқинлашган пайтда “иссиқ қопқон”ларни отгани ҳам хабар берилган. Япония томонида ҳодиса юзасидан Хитойга норозилик мурожати йўллаган.