АҚШ Фаластин ва Исроил ўртасидаги муаммони ҳал қилишда икки давлат тамойилига амал қилишни талаб қилмайди, деб маълум қилди Оқ уйнинг юқори мансабдор шахси журналистларга.

Ҳанузгача ихтилофни яҳудий ва араб давлатлар яратишга асосланган ечими АҚШда унинг Яқин Шарқдаги ташқи сиёсатининг асосий ғояси деб аталарди. 

"Тинчлик келтирмаётган икки давлат тамойили кимдир эришмоқчи бўлган мақсад эмас. Асосий мақсад – қандай йўл билан бўлса ҳам тинчлик ўрнатишдир. Биз уларга ёрдам бермоқчимисиз", деб айтган АҚШ маъмурияти вакили.

Вакилнинг айтишича, икки давлат ғоясининг таърифи ҳам унча тушунарли эмас. "Агар 5 кишидан икки давлат яратиш нима деб сўрасанг, 8 хил жавоб оласан. Биз тинчлик шартларини диктовка қилмоқчимасмиз", деб айтган АҚШ вакили.