Apple компанияси бармоқ изларини олишга қодир бўлган экранга патент олди. Бу ҳақда AppleInsider хабар тарқатди.

АҚШ патентлар ва савдо белгилари бўйича бюроси “олмали” корпорациянинг мурожаатини “инфрақизил диодларга эга интерактив дисплей” сифатида рўйхатдан ўтказган. Технологияга Apple 2014 йилда харид қилган LuxVue ишланмалари асос қилиб олинди.

Нашрнинг тахминича, янгилик компаниянинг навбатдаги смартфони - iPhone 8’да ишлатилиши мумкин. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, у катта дисплейга бўлиб, Home тугмачаларисиз чиқарилади.