БАА футбол федерацияси тартиб интизом қўмитаси ахлоқ қоидаларига зид бўлган соч турмакларидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда Яқин шарқ мамлакатлари футболини ёритувчи Ahdaaf нашри твиттерида ёзиб қолдирилган.

Манбага кўра, БАА футбол федерацияси, мамлакат чемпионатида иштирок этаётган 46 нафар футболчига соч турмакларини мамлакатдаги ахлоқ қоидаларига мослаб тўғрилаб олишини буюрган.

Жумладан, «Ал-Аҳлий» ҳужумчиси Асамоа Гьяннинг, «Ал-Айн» яримҳимоячиси Умар Абдурраҳмон, шунингдек яна бир легионер Леонардонинг соч турмаклари лига учун ножоиз деб эътироф этилган.

Бу футболчиларга қисқа вақт ичида соч турмакларини тартибга келтириш буюрилди.