Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида навбатдаги портлаш содир этилиши оқибатида 15 киши ҳаётдан кўз юмди.

Рейтер агентлиги маълумотига кўра, ҳодиса туфайли камида 50 киши жароҳатланган.

Қайд этилишича, шаҳар ташқарисидаги Садр-Сити мавзесида портловчи қурилма ўрнатилган автомобил портлатилган.

Ҳозирча ҳеч бир ташкилот ушбу портлаш учун масъулиятни зиммасига олмади.