«Барселона» футболчилари ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичи доирасида «ПСЖ»га қарши ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Луис Энрикега бўлган ишончни бутунлай йўқотишди. Бу ҳақда Cadena CОРЕ хабар тарқатди. 

Бундан ташқари, «кўк-анорранглилар» футболчилари мавсум якунида Луис Энрике ўз лавозимини тарк этишига ишончи комил бўлиб туришибди. Улар ҳозирги ҳолатда мураббий вазиятни ўзгартира олмайди, деб ҳисоблашмоқда.

«Барселона» «ПСЖ»га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Каталонияликлар бу баҳсни ҳар томонлама имкониятни бой беришди. Буни жамоанинг ўзи ҳам тан олди. Жавоб учрашуви 8 март куни бўлиб ўтиши лозим. 

Луис Энрикенинг «Барселона» билан шартномаси 2017 йилнинг ёзида якунига етади. Аввалроқ, у апрель ойигача ўзининг келажаги борасида бир қарорга келмаслигини таъкидлаганди. Клуб раҳбарияти эса мураббий билан шартномани узайтириш ниятида экани билдирган.