Британия ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трампнинг расмий ташриф доирасида мамлакатга киришини тақиқлаш ҳақидаги петицияни қўллаб-қувватламади. Бу ҳақда 14 февралда The Telegraph нашри хабар берди.

"Қиролича ҳукумати илтимосномани қўллаб-қувватлаган инсонларнинг кучли эътиқодини алоҳида эътироф этади, бироқ петицияни рад этади", – дея қайд этилди ҳукумат баёнотида.

Шунингдек, Британия ҳукумати Трампнинг ташрифи АҚШ ва Буюк Британия ўртасидаги алоқалар учун катта аҳамият касб этишини ҳам айтиб ўтди.

"Биз Трамп билан шартлар ва келишувларга эришиш мақсадида ўтадиган учрашувимизни сабрсизлик ила кутмоқдамиз", – дейилади баёнотда.