Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сун Лижиэ билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, жумладан, турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Хитой учрашувларининг жадвали муҳокама қилинди.