«ПСЖ» футбол клуби Чемпионлар лигасининг 1/8 финали илк учрашувида ўз майдонида «Барселона»ни йирик ҳисобда доғда қолдирди. Беллашув 4:0 ҳисобида якунланди. Шу тариқа, парижликлар Чемпионлар лигаси учрашувида каталонияликлар дарвозасига тўртта гол киритишга муваффақ бўлган олтинчи жамоага айланди.

Аввалроқ бундай натижага «Милан» (4:0, 1994 йил), «Динамо» Киев (4:0, 1997), «Валенсия» (4:1, 2000), «Челси» (4:2, 2005) ва «Бавария» (4:0, 2013) клублари эришган. 

«ПСЖ» ва «Барселона» жамоаларининг жавоб учрашуви 8-март куни Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади.