АКТ жорий этиш ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолаш департаментининг бошлиғи Расулов Мурод Маҳмуджонович «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг раҳбар ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар берган.

Раҳбар ўринбосарини тайинлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Жўраев Иброҳим Жўраевич, «Электрон ҳукумат» марказининг директори Ҳабибуллаев Шерзод Ҳабибуллахўжаевич ҳамда марказ ходимлари иштирок этишди.

Расулов Мурод Маҳмуджонович 2014-2015 йилларда «Электрон ҳукумат» маркази Ҳудудларда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. 2015 йилдан ушбу марказнинг АКТни жорий этиш ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолаш департаментини бошқариб келган.