Германиянинг амалдаги канцлери Ангела Меркель мамлакат аҳолиси орасида машҳурлик даражаси бўйича Европарламент собиқ раҳбари, канцлер лавозимига номзодлардан бири Мартин Шульцни 1 фоизга ортда қолдирмоқда. Бундай маълумотлар Stern журнали ва RTL телерадиокомпанияси буюртмаси билан Forsa ижтимоий тадқиқотлар институти томонидан ўтказилган сўровда келтирилди.

Хабар қилинишича, агарда ГФР канцлери сайловлари айни дамда ўтказилганда, мамлакатнинг 38 фоиз аҳолиси ўз овозини Меркелга, 37 фоизи эса Шульцга берган бўларди. Шу тариқа, Меркелнинг рейтинги бир ҳафтада 1 фоизга ўсди, Шульцни қўллаб-қувватловчилар сони эса аввалги даражада қолган.

"Шульц Меркелнинг ўрнини эгаллаши учун ҳозир ишончли дастурни тақдим этиши керак", - дея маълум қилди Forsa институти раҳбари Манфред Гюллнер.

Германия Социал-демократик партия рейтинги ҳам ўзгармади – уни сўровдан қатнашганларнинг 31 фоизи қўллаб-қувватлайди. Меркель бошчилигидаги Христиан-демократлар ва Христиан-социаллар иттифоқи партияларининг биргаликдаги иттифоқи социал-демократларни 3 фоизга ортда қолдирмоқда. “Германия учун муқобиллик” партияси аввалги ҳафта билан солиштирганда 1 фоизни йўқотган бўлса, ундан кейинги ўринларда “Сўллар” ва “Яшиллар” бормоқда – уларда мос равишда 8 ва 7 фоиз бор.

Сўровнома 5-10 февраль куни ўтказилган бўлиб, унда 2,5 мингдан ортиқ инсон қатнашди.

Германияда бундестаг сайловлари жорий йилнинг 24-сентябрь куни бўлиб ўтади.