Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Эроннинг Masjed Soleyman Petrochemical Industries Co. (MIS) компаниясининг нефтни қайта ишлаш заводига 3,6 млрд АҚШ доллари миқдорида сармоя киритади. Бу ҳақда MNA агентлиги хабар қилмоқда.

Хитойнинг Wuhan Company ва MIS компанияси ўртасидаги келишув MIS бошқарувчи директори Юсуф Довудий ва Хитой фирмаси вакили томонидан имзоланган. 

Бундан ташқари, Эрон ва бошқа мамлакатлар ўртасида бир нечта қўшма корхоналар ташкил этишга доир бир неча шартномалар имзоланган.