Хитой Ким Чен Намнинг оиласини ўз қарамоғига олади

Жаҳон 15 Февраль 2017 6956

14 февраль куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги аэропортда ўлдирилган Ким Чен Намнинг, яъни КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси оиласи Хитой ҳукумати ҳимоясида бўлади. Бу ҳақда Жанубий Корея Миллий разведка бошқармаси вакилига асосланиб, Ёнҳап агентлиги хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, марҳумнинг собиқ рафиқаси ва унинг ўғилларидан бири шу кунга қадар Пекинда яшаб келмоқда, унинг иккинчи хотини, яна бир ўғли ва қизи эса Макаода. Уларнинг барчаси Хитой ҳукумати томонидан ҳимоя қилинади.

Ўз вақтида КХДР раҳбари меросхўри бўлган Ким Чен Нам 2001 йилда отаси Ким Чен Ирнинг ғазабига учрагач, мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганди, 2011 йилда ўгай укаси Ким Чен Ин ҳукумат тепасига келгач эса, яшириниб яшашга мажбур бўлди. У аввалига Макаода яшаб, бизнес билан шуғулланган, кейинроқ Сингапур ва Малайзияга ўтган.

14 февраль куни Куала-Лумпур аэропортида у ўзини ёмон ҳис қила бошлади ва кўп ўтмасдан жон берди. Қайд этилишича, унинг ўлими у Макаога учмоқчи бўлганида рўй берди.

Малайзия полицияси унинг шахсини тасдиқлади. 

Турли манбаларга кўра, унга заҳарли игна билан қуролланган 2 аёл суиқасд қилди, улар воқеа жойидан жўнаб кетишган. Айтилишича, улар шимолий кореялик махсус жосуслар эди. Қотиллар воқеа жойини таксида тарк этишган, аммо улар Малайзияни тарк этишгани гумон. Япониялик мутахассисларнинг фикрича эса, қотилларнинг ўзи ҳам йўқ қилиб бўлинган.

Кун янгиликлари
Видео: Ҳайдовчилар шантажчи пиёдадан эҳтиёт бўлинг!
13:28 38085 Жамият
Ҳаётга ташналик акс этган суратлар
21:21 / 21.05.2017 37619 Lifestyle
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 102792 Жамият
Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев Ўзбекистонга келди
Трамп Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўла олмаслигини айтди
22:03 392 Жаҳон
Америкалик "Титаник"даги плагиат учун Жеймс Кэмерондан 300 миллион доллар талаб қилмоқда
Украиналик чегарачилар Қримда бўлган ўзбекистонликларни Украинага қўйишмади
Фотосаёҳат: Янги муҳташам “Новомосковская” биносининг очилиш маросими
21:31 2561 Жамият
«Сандерленд» Мойесни ишдан бўшатди
21:27 718 Спорт
Май бошида вафоти эълон қилинган Туркманистон бош вазири ўринбосарининг ўлими сабаби маълум қилинди
21:26 3973 Жамият
Кўпроқ янгиликлар