Ким Чен Иннинг акаси Шимолий Кореядаги тузумни танқид қилиб келган

Жаҳон 15 Февраль 2017 12323
Фото: © EPA/JEON HEON-KYUN

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг Малайзияда вафот этган катта акаси Ким Чен Нам Шимолий Кореядаги ижтимоий тузумни очиқчасига танқид қилган ва укаси Ким Чен Иннинг давлат бошқарувидаги қобилиятларига шубҳа билдирган. У бундай танқидий фикрларини хорижий ОАВ, жумладан япониялик журналист Ёдзи Гомига билдирган.

Ким Чен Ин отаси Ким Чен Ир вафотидан кейин Шимолий Кореядаги ҳокимиятни мерос қилиб олгандан сўнг Хитойда яшаган Ким Чен Нам "мамлакат сиёсий элитаси жорий сиёсий йўналишни давом эттириши, унинг укаси эса рамзий шахс бўлишини" айтган. "Отадан ўғилга ҳокимиятнинг учинчи марта топширилишини жиддий қабул қилиш мураккабдир", деб айтган ўшанда Ким Чен Нам. У шунингдек укасининг "бор-йўғи бир-икки йил машқлардан кейин" мутлақ ҳокимиятни бошқара олишига шубҳа қилган.

ОАВ маълумотларига кўра, Шимолий Корея ҳукумати  Ким Чен Намдан мамлакатдаги сиёсий тузумни танқид қилишдан тийилишни сўраган, бироқ у бундан кейин ҳам журналистлар билан суҳбатларини давом эттираверган. 

Ким Чен Нам 13 февралда ўзи яшайдиган Макаога учиб кетиши керак бўлган, бироқ тўсатдан ўзини ёмон ҳис қилиб, йўлда вафот этган. Унинг вафоти сабаблари ҳозирча ўрнатилмаган, унинг жасадини ёришга қарор қилинган. Марҳумга суиқасд қилинган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Ким Чен Нам 2001 йилдан бери хорижда, хусусан Макао, Малайзия ва Сингапурда яшаб келган. Баъзи маълумотларга кўра, 2011 йилда Макаода марҳумга суиқасд қилишга уриниш бўлган. Буни ташкил қилишда Шимолий Корея махсус хизматлари гумон қилиб келинади. 

Кун янгиликлари
Дайжест: Президент Фарғонада, қўшимча контракт нархлари, кетишга ҳозирланаётган Атамбоев ва куннинг бошқа хабарлари
20:44 / 22.06.2017 6052 Жаҳон
Эҳтиёт бўлинг! Сифатсиз БФҚлар қурбонига айланманг!
09:34 / 22.06.2017 24700 Жамият
Mirobod Elit - пойтахт марказида оилангиз учун муносиб совға
16:29 / 21.06.2017 17755 Жамият
Расман. "Ливерпуль" Салоҳ трансферини эълон қилди
03:48 951 Спорт
Самарқанд аэропортида беҳаё видеолар олиб кирмоқчи бўлган шахслар аниқланди
03:38 2349 Жамият
Космик цивилизация: Илон Маск Марсни забт этишга доир режалари ҳақида
01:58 1342 Спорт
Конфедерациялар кубоги. Германия Чилини енга олмади
01:16 3075 Спорт
Ҳарри Поттер аслида иккита бўлганми?
01:01 3963 Жамият
Самарқандда тунги клублар бўйича ўтказилган рейдда 14 ёшли бола меҳнатидан фойдаланаётгани аниқланди
00:55 5333 Жамият
Бразилиядаги автофалокатда 21 киши ҳалок бўлди
00:38 1704 Жамият
Кўпроқ янгиликлар