Ким Чен Ир болалари: Улар қанча қолди?

Жаҳон 15 Февраль 2017 36156

14 февраль куни Малайзияда КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг ўгай акаси Ким Чен Нам ўлдириб кетилди. У КХДРнинг аввалги раҳбари Ким Чен Ирнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган, охир-оқибатда учинчи ўғил ҳокимиятни эгаллаган, ака эса мамлакатдан чиқиб кетганди. Қуйида очиқ маълумотлар асосида Шимолий Кореяни кўп йиллардан буён бошқариб келаётган Кимлар сулоласи ҳақида маълумотлар келтирилган.

Ким Чен Ир 4 марта уйланган, расмий маълумотларга кўра, у 3 ўғил кўрган. Аммо, норасмий манбаларга кўра, шимолий кореялик доҳийнинг жами 17 фарзанди бўлган ва улардан 9 нафари никоҳсиз фарзандлар.

Биринчи рафиқаси — Сон Ҳе Рим (1932-2002)
Ўғли — Ким Чон Нам (1971 - 2017) Швейцарияда таҳсил олган. 2001 йилда у Японияга сохта паспорт билан киришга уринишда айбланиб, Япония ҳукумат томонидан қўлга олинган. Ким Чон Намнинг ўзи ўшанда шунчаки Токиодаги «Диснейленд»га киришни истагани ҳақида айтганди. У шундан сўнг отасининг ғазабига учради ва мамлакатни тарк этди. Ким Чен Ир 2011 йилда вафот этди, у Хитойга ташрифи вақтида отасининг ўрнига даъвогарлик қилишни ният қилмагани ҳақида билдирди. Лекин унинг ўгай укаси Ким Чен Ин ҳокимият тепасига келганида аканинг тақдири ҳал қилинганди. Аввалига 2012 йилда Макаода шимолий кореялик агентлар унга суиқасд уюштиришди, лекин Ким Чен Нам омон қолди, 2017 йилнинг 14 февралида Малайзиядаги аэропортдаги суиқасд натижасида вафот этди.

Иккинчи рафиқа — Ким Ён Сук (1947 йилда туғилган)
Қиз — Ким Соль Сон (1975 йилда туғилган). Партия ташвиқоти бўлимида фаолият кўрсатади. У отаси даврида доҳийнинг шахсий котиби бўлган.

Учинчи рафиқа — Ко Ён Ҳи (1953 - 2004). Раққоса ва актриса.
Ўғил — Ким Чен Ин (Туғилган йили аниқ эмас, тахминан 1983 ёки 1984 йилда). Швейцарияда таҳсил олган, 2011 йилдан КХДР раҳбари.

Ўғил — Ким Чон Чул (1981 йилда туғилган). Швейцарияда ўқиган, Меҳнат партиясининг ташвиқот бўлимида бир муддат ишлаган, кейин зоҳидлик йўлини танлаган.

Қиз — Ким Ё Чен (1988 йилда туғилган). Меҳнат партиясида ишлайди ва инсон ҳаёти учун муҳим маҳсулотлар таъминотига масъул ҳисобланади.

Тўртинчи рафиқа — Ким Ок (1964 йилда туғилган).

 

Кун янгиликлари
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 5356 Lifestyle
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 14385 Жаҳон
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 76817 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 97030 Жамият
Кобулдаги теракт қурбонлари сони 24 нафарга етди
11:21 20 Жаҳон
Сиз сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?
11:11 413 Жамият
Ҳукумат АЖ устав капиталининг минимал миқдорига талабларни камайтириш ниятида
Ўзбекистонда молия бозорини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди
Олимпия чемпиони Фелпс 100 метрга сузишда оқ акулага мағлуб бўлди
Терма жамоа манзил томон кетмоқда
10:37 3473 Спорт
Кўпроқ янгиликлар