Ливия миллий келишуви ҳукумати раҳбари Фаёз ас-Сарож ва миллий армия қўмондони Ҳалифа Хафтар Қоҳирадаги музокаралар давомида мамлакатда 2018 йилда парламент ва президентлик сайловларини ўтказишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Миср армияси вакили маълум қилди. 

Музокаралар икки кун давом этган. Уларни Ливиядаги сиёсий қарама-қаршиликни енгиш учун Миср ташкиллаштирди.

Миср вакилининг айтишича, Ливиядаги қарама-қарши томонлар 4 қисмдан иборат аризани қабул қилишга рози бўлишган.

Томонлар ҳукуматлар раҳбарлари 2018 йилда Ливиянинг янги президенти ва парламенти иш бошлагунча ўз лавозимларида қолишларига келишиб олганлар.

Ҳужжат Ливия шарқида парламент депутатларидан қўшма комиссия ва Олий давлат кенгаши яратишни назарда тутади. Комиссия аъзолари парламентнинг конституцион декларацияга тузатишлар киритиш бўйича фаолияти ҳақидаги қонун ҳужжатларини мувофиқлаштириб олишлари керак бўлади.