Малайзияда суиқасд қурбони бўлган Ким Чен Намнинг жасади ёриб кўриб, Суд-тиббий экспертиза томонидан текширув ўтказилади. Бу ҳақда New Staits Times хабар берган.

13 февраль куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги аэропортда КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг ўгай акаси Ким Чен Нам ўлдириб кетилди. Бу вақтда у оиласи истиқомат қиладиган Макаога йўл олганди. 

Турли талқинларга кўра, қотиллар заҳарли игналардан фойдаланишган.

Ҳуқуқ тартибот органларидаги манба маълумотига кўра, текширув якунлари бўйича полиция баёнот беради.

Бундан олдинги хабарларда Малайзия тиббий экспертизадан кейин жасадни КХДР ҳукуматига топшириши маълум қилинганди. Нашрнинг қайд этишича, жасад топширилиши учун Малайзия ТИВ ва полиция розилиги бўлиши керак.

Айни вақтда жасад жойлашган шифохонада КХДР элчихонасининг бир неча автомобиллари турибди.

Ким Чен Намнинг ўлими юзасидан текширувлар давомида Вьетнам паспортига эга 28 ёшли аёл ҳибсга олинган.