Москвада М2 йўналиши бўйича Россияда ишлаб чиқарилган ЛиАЗ-6274В электробуси ҳаракатлана бошлади. Бу ҳақда "Мосгортранс" компанияси маълум қилган.
Бу янги транспорт воситаси синовларининг асосий босқичидир.

Электр автобус ташқаридан оддий автобусдан унча фарқ қилмайди, унинг бортига "Электробус" ёзуви туширилган ва ёрқин кўк рангдаги штепсель вилкаси чизилган. Электробус 90 йўловчига мўлжалланган ва 27 та ўриндиққа эга. Автобуснинг максимал тезлиги 80 км/соатни ташкил қилади. Транспорт воситаси кунига 10-20 дақиқадан 3 марта қувватланади.