«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд «Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзилни қўллаб-қувватлаб чиқди.

«Арсенал»нинг ишлари орқага кета бошлагач, Ўзил барчасига айбдор қилиб танланди. Унинг мухлислар томонидан барча муаммоларга балогардон қилиб кўрсатилиши адолатдан эмас. Ҳа, у ҳозирда юқори спорт формасида эмас, аммо «Арсенал»нинг «Бавария»га қарши ўйини олдидан жамоада Алексис Санчесни ҳисобламаганда биронта ҳам юқори спорт формасида бўлиб турган футболчи йўқ.

Ўзилнинг ўйини туфайли айблаш осон. У ўзини кўрсатиши учун уни тушунадиган ҳамкорлар керак. У ижодкорона ўйлайди, уни тушунадиган ва доимо ҳаракатда бўлиб, яхши очиладиган футболчилар ҳам бўлиши керак. Месут барчасини ўзи қиладиган футболчилар тоифасидан эмас. Одамлар уни катта ўйинларда кўринмай қолиши туфайли айблашади, аммо бундай ўйинларда «Арсенал»даги статистикага қараганмисиз? Агар улар кучли олтиликдаги жамоалар билан ўйинларда ҳаммадан кўпроқ очко йиғишга муваффақ бўлишганида бошқа гап эди. Аммо ўтган йилнинг кузида «Челси»га қарши ўйинни ҳисобга олмасак, «Арсенал» топ-жамоаларга қарши ўйинларда ёрқин ўйин кўрсатмади, муваффақиятсизликларда Ўзилни айблаш адолатли эмас.

«Арсенал» унга янги шартнома таклиф этиши керак. Ўзил уларга керак бўлган юқори савияли футболчи», — дея ёзган Фердинанд Evening Standard нашридаги колонкасида.