Ирландиялик Энгус Мэлдон енгил атлетика бўйича университетлар ўртасида ўтказилган чемпионатнинг 800 метрга югуриш баҳсида мағлубиятга учради. Бунга югуриш баҳси билан бир вақтда ўтаётган лангарчўпда сакраш беллашуви сабаб бўлди. Бу ҳақда Mashable ёзмоқда

Спортчи баҳс давомида етакчиликни сақлаб келаётган эди. Аммо финишга оз қолганда унинг оёқларига лангарчўп тасмасининг бўлаги келиб тушади ва у югуриш суръатини пасайтиради. Шу боис у финишга иккинчи бўлиб етиб келади.

«Унга ўргимчак одам ҳужум қилди!», — деди вазиятга баҳо бераркан шарҳловчи.