НАТО Италия жанубидаги Неаполь шаҳрида Ливия ва Ироқдаги вазиятни назорат қилиш мақсадида қўмондонлик маркази ташкил этади. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилган.

«Неаполдаги қўмондонлик маркази Ливия ва Ироқдаги фавқулодда ҳолатларга тезкорлик билан реакция билдириш имконини беради», —деган Столтенберг.

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, бу Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада терроризмга қарши курашда самарадорликни таъминлайди.

Бундан олдинги хабарларда, НАТОга аъзо мамлакатларнинг мудофаа харажатлари миқдори 2016 йилда 10 млрд долларга ошгани маълум қилинганди.