Қирғизистон парламентидаги мухолифат партия бўлмиш «Ата Мекен» партияси етакчиси Ўмурбек Текебаев Қирғизстоннинг собиқ президенти, айни вақтда қочқин мақомидаги  Курманбек Бакиев билан Кипрда учрашган. Бу ҳақда Туркиядаги Haberler нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Ўмурбек Текебаев Қирғизистондаги навбатдаги президентлик сайловларидан олдин мамлакатда яна бир бор тартибсизлик юзага келтирмоқчи. Туркиядаги нашрлар маълумотларига кўра, социалистлар етакчиси айнан шу мақсадда Бакиевдан ёрдам сўраган.

Бундан олдинроқ Текебаев мамлакат президенти Алмазбек Атамбаевнинг Кипрдаги офшорларда мулки борлиги ҳақида маълумотга эгалигини айтди. У шу борада қўшимча далиллар йиғиш учун Кипрга йўл олгани айтилганди.