Осиё футбол конфедерацияси 22 футболчини умрбод футболдан четлатди. Associated Press агентлиги хабарига кўра, ушбу футболчилар келишилган учрашувларда иштирок этгани учун жазоланган.

Қайд этилишича, ушбу футболчилар Лаос ва Камбожа чемпионатлари вакиллари бўлиб, улар маҳаллий чемпионатлар доирасида келишилган учрашувлар ташкил этилишида қатнашган. Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ва текширув ишлари давом этмоқда, ОФК номларни ҳозирча ошкор этмади.