«ПСЖ» жамоаси спорт директори Патрик Клюйверт ЕЧЛ 1/8 финалида «Барселона» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:0), каталонияликлар жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг парижликлар сафига ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди.

«Месси «ПСЖ»га келадими? Ҳеч қачон ҳеч қачон деманг. Мессига ўхшаган футболчи ҳар қандай жамоага керак. Лекин айни вақтда Мессини «Барселона»даги шароитлар қониқтирмоқда», - дея Клюйвертнинг сўзларини келтирган Marca нашри.

Аргентиналик 29 ёшли футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзигача тузилган, аммо томонлар шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти.

«Барселона» ва «ПСЖ» ўртасидаги жавоб учрашуви 8 мартга белгиланган.