Россияда курка етиштириш бўйича энг йирик корхона бўлган "Евродон" компаниялар гуруҳи Ўзбекистонга ҳалол маҳсулотлар етказиб беришга келишиб олди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

"Ҳам совутилган, ҳам қайта ишланган "ҳалол" маҳсулоти музокаралар, сўнгра эса Озарбойжон, Ўзбекистон, Қирғизистон каби давлатларда ишловчи экспортчилар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истаги ҳақидаги келишувлар предмети бўлди", деб айтди ахборот агентлиги манбаси "Продэкспо-2017" кўргазмасида.

Манбанинг айтишича, "Евродон" таркибига кирувчи "Индолина" ва "Утолина" компанияларининг янги ассортиментидан ўрин олган маҳсулотлар европалик экспортчиларни ҳам қизиқтириб қолган.  

Тақволи маҳсулотнинг ишончлилиги тегишли маркировкалаш билан тасдиқланади. Бундан аввал эса маҳсулот тегишли стандартга мос келишга сертификатлаштирилади.