АҚШ доллари ва Европа умумий валютаси евро Россиянинг миллий валютаси – рублга нисбатан ўз қадрини йўқотишда давом этмоқда.

Бугун, 15 февралда Москва биржасида 1 доллар қиймати 57 рублдан пастга тушди ва 56,84 рублни ташкил қилди (-21 коп). Бу эса долларнинг 2015 йилнинг 22 июлидан буён шу қадар пастлаши ҳисобланади.

Ўз навбатида евро курси 5 копейка арзонлашиб, 60,35 рублни ташкил қилган.

Марказий банк қатъий пул-кредит сиёсати олиб бораётган бир вақтда ривожланган мамлакатлар қарз инструментларидаги ставкаларнинг турли-туманлиги инвесторларнинг эътиборини Россияга қаратмоқда. Бу айни вақтда carry trade доирасида Россияга сармоялар оқимини кучайтирмоқда.