Шаҳар-давлат дунёда давом этаётган молия-кредит инқирозига қарамай гуллаб-яшнашда, ривожланишда давом этади. Аниқроғи, Сингапур ҳукумати ўз фуқароларини шундай бўлишига ишонтирмоқда. Мамлакат аҳолиси эса, ҳукумат ваъдасини шубҳа остига қўйишларига ҳеч қандай асосга эга эмас. 

Шундай қилиб, Сингапур 7та асосий тараққиёт йўналиши: молия, транспорт хизматлари, логистика, шаҳарсозлик, соғлиқни сақлаш, рақамли иқтисодиёт ва илғор ишлаб чиқаришни танлаб олди. 

Эндиликда, хорижий сармоядорлар Сингапурда ўз фондларини очиши осонроқ бўлади. Келажак иқтисодиёти бўйича қўмита чет эл сармоясини жалб қилиш усулларини имкон қадар соддалаштириш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада қулайлаштириш фикрини илгари сурмоқда. 

Айтиш жоизки, дунёнинг аксар мамлакатлари учун футуризм (келажакка доир) ҳисобланувчи айрим нарсалар Сингапур учун ҳақиқатдир. Жумладан, яна ўша қўмита барчани зудлик билан киберхавфсизликни ўрганишга чақирмоқда. Бу иқтисодиёт учун ҳам, шаҳар-давлатнинг умумий миллий хавфсизлиги учун ҳам муҳим соҳадир. 

Шу билан бирга, Сингапурнинг барча фуқаролари келажак бозорларида имкониятга эга бўлади. Ҳозирданоқ, SkillsFuture номли махсус режа амалга оширилмоқда. Унинг ёрдамида истаган киши янги, истиқболли касбни эгаллаши мумкин. 

Таъкидлаш керак, Сингапур бир неча йиллардан буён дунёнинг энг ақлли шаҳарлари рўйхатини тарк этгани йўқ. Болалар рақамли саводхонликни мактабгача таълим муассасасида ўрганишади. Ўрта таълим сифати эса Осиёда энг яхшиси ҳисобланади. Экспертларнинг фикрича, 2050 йилга бориб, Сингапур 50 фоизга электртранспорт билан таъминланади. Бугунги кундаёқ, шаҳар кўчаларида бепул электр таксиларни учратиш мумкин.