Хитой жануби-шарқидаги Цзянси вилоятида 14-февраль куни темир йўл компаниясининг икки ходими оила қураётгани туфайли махсус байрам тадбири ўтказилди. Чжэн Хуан ва Чэнь Дэн тўй ҳақидаги гувоҳномани август ойида олган бўлсалар-да, бироқ ҳар иккиси ҳам ишга шу қадар шўнғиб кетишганки, уни нишонлашни маълум вақт ортга суришга мажбур бўлишди.

Жуфтликни ҳамкасблари табриклашди, шундан сўнг ёшлар ўзлари учун оддий бўлган вазият – рельслар ҳамда вагонлар ёнида фотосессия уюштиришди. Ёшларнинг журналистларга алоҳида таъкидлашича, улар бу ишларидан жуда ҳам фахрланишади.

Куннинг иккинчи ярмида эса жуфтлик яна ишга қайтган.