Жорий йилнинг 22 февраль куни Тошкентдаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Швециянинг йирик компаниялари иштирокида ўзбек-швед бизнес форуми ва кооперацион биржаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Business Sweden номли Швециянинг савдо ва инвестицион кенгаши билан ҳамкорликда Швециянинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Стокгольмда) Ингрид Терсман бошчилигида швед ишбилармонларининг Ўзбекистонга ташрифи ташкиллаштирилмоқда. 


Делегация таркибига тоғ-кон саноати, энергетика ва телекоммуникация соҳалари, шунингдек, транспорт ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича иш юритадиган Швециянинг йирик компаниялари вакиллари киритилган.