Ўзбекистон-Россия Ҳукуматлараро йиғилишида икки мамлакат ҳамкорлигининг асосий йўналишларидан бири таълим йўналиши эканлиги қайд этилди. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда Ломоносов номидаги МДУ, Губкина номидаги Нефть ва газ давлат университети, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети каби етакчи Россия олий таълим муассасаларининг филиаллари муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.

Шу билан бирга Ўзбекистон Россия олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор экани таъкидланди. 

"Тошкент шаҳрида Ломоносов номидаги МДУ филиалида магистратуранинг амалий математика ва информатика бўлими, келажакда эса бошқа факультетлар очилишини таклиф этамиз, биринчи навбатда - табиий фанлар йўналиши бўйича", - деди Р.Азимов. 

Шунингдек Ўзбекистонда уч асосий йўналиш бўйича илмий-технологик тадқиқот университетларини очиш таклиф қилинди - қора ва рангли металлар, тоғ иши ва геологоразведка. 

Бу йўналишни ривожлантиришда Губкина номидаги нефть ва газ РДУ ҳамда Қарши муҳандислик-иқтисодий институти ўртасидаги таълим дастурларини амалга оширишга доир шартнома катта роль ўйнайди.