Япониянинг Toyota автомобилсозлик компанияси водород двигатели ўрнатилган Toyota Mirai седанларини қайтариб олиши ҳақида эълон қилди. Хабарларга кўра, компания жами 2800 дона, яъни барча ишлаб чиқарилган водород автомобилини қайтариб олади. 

Компаниянинг аниқлик киритишича, ушбу ёқилғи элементида ҳаракатланувчи куч агрегатининг чиқувчи кучланиши айрим ҳаракатланиш тартибида электртизимнинг мумкин бўлган энг юқори даражасидан ортиб кетиши эҳтимол. Ушбу носозликни йўқотиш учун двигателни бошқариш дастури қайта ўрнатилади. Расмий сервис марказларида амалга ошириладиган бу хизмат ярим соатга яқин вақтни олади ва мутлақ бепул ҳисобланади. 

2014 йилдан буён 2800дан ортиқ Toyota Mirai ишлаб чиқилган. Бу автомобиллар Япония, АҚШ, Европанинг айрим мамлакатлари ва БААда сотилган.