14-февраль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича Вазирликда Корея Республикаси телерадиоузатиш ва алоқа Қўмитаси раиси ўринбосари Ким Же Хонг билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда меҳмон телекоммуникациялар ва телерадиоузатув соҳасининг ривожи, жумладан Ўзбекистонда рақамли телеузатиш тизимини амалга татбиқ этиш бўйича лойиҳалар билан таништирилди. Мулоқот давомида ҳар икки томонни қизиқтирувчи йўналишлар бўйича ҳамкорлик ҳақида ҳам фикр алмашилди.

Корея Республикаси телерадиоузатув ва алоқа қўмитаси давлат органи ҳисобланиб, телерадиоузатув ҳамда телекоммуникациялар соҳасини тартибга солишга масъул саналади.