YouTube’да соатига 64 километр тезликда ҳаракатланиб туриб орқа узатмани ишга солиш нима бўлиши тасвирланган ролик тақдим этилди. Видеода тажриба механик узатмалар қутисига эга эски Ford Ranger’да ўтказилганини кўриш мумкин.

Бунга қадар эса шундай ўзига хос тажриба AutoVlog канали муаллифи томонидан ҳам ўтказилганди. У ўзининг автомат қутига эга Ford Fusion’ида соатига 113 километр тезликда селекторни «R» ҳолатига ўтказган. Электрон қурилмаларда орқага юришнинг имкони бўлмади – фақатгина орқа кўриниш камераси ишлай бошлади, холос.