Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳри аэропортида маҳаллий фуқаро тўғри ичагида 1,2 килограмм олтинни олиб ўтишга ҳаракат қилгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Божхона ходимларида Сингапурдан учиб келган шахснинг ноодатий қадам ташлаши шубҳа уйғотган. Тинтув жараёнида эса йўловчидан 800 грамм тилла топилди – у нур диодли лампочкалар ичида беркитиб қўйилган бўлган. Шундан сўнг бу шахсни рентгендан ўтказишга қарор қилинди. Сканер эса унинг тўғри ичагида 12та олтин ёмбиси борлигини кўрсатди.

Қўлга олинган шахсда умумий ҳисобда икки килограмм қимматбаҳо метал топилди. Уларнинг тахминий қиймати 87 минг доллар атрофида.

Ражив Ганди номидаги аэропорт вакили қўлга олинган шахс тилла олиб ўтиш бўйича тажрибали жиноятчи эканини билдирган. «Камдан-кам кам одам тўғри ичагида олтин ёмбиларни олиб ўтишга ҳаракат қилади», - дея таъкидлаб ўтган эксперт.

Маълумки, Ҳиндистонда тилла Сингапур ёки Дубайга қараганда қимматроққа баҳоланади. Бу эса уни контрабанда учун яхши нишонга айлантиради.