АҚШ сенати мамлакатда қурол-аслаҳа обороти қоидаларини қатъийлаштирувчи ва собиқ президент Барак Обама маъмурияти томонидан қабул қилинган қарорни бекор қилди.

Гап 2016 йилда АҚШ ижтимоий суғурталаш бошқармаси томонидан қабул қилинган меъёр ҳақида кетмоқда. Бу меъёр қурол-аслаҳа харид қилаётганлар маълум мезонларга тўғри келса, улар ҳақидаги маълумотни жиноятчилик бўйича ягона маълумотлар базасига беришни мажбурлаб қўйган. 

Бундай мезонлардан бири, қурол-аслаҳанинг воситачи орқали ақлан носоғлом деб тан олинган одам томонидан харид қилиниши ҳисобланади. Бундай тоифадаги фуқароларга АҚШда қурол сотиш таъқиқланган.

Бу меъёрнинг бекор қилинишига 57 сенатор овоз берди, 43 сенатор қарши чиқди. Ҳаммаси бўлиб сенатда 100 нафар сенатор бор бўлиб, улардан 52 нафари республикачилар, 46 нафари демократлар ва 2 нафари мустақил сенатор ҳисобланади.

Ушбу қонун сенатдаги республикачилар учун рамзий характерга эга эди, чунки улар қурол-аслаҳа эркин оборотининг барча чекловларига қарши чиқмоқдалар.

Шу сабабли ҳам Обама бутун президентлиги давомида қурол-аслаҳа соҳасидаги қоидаларни ҳақиқатда қатъийлаштирувчи қонунларни конгресс орқали ўтказа олмаган. Бунинг ўрнига собиқ маъмурият алоҳида қонуности ҳужжатлари қабул қилишига тўғри келган.