Собиқ футболчи: Венгер шармандали ҳисобда ютқазди, унда ўзини ҳимоя қилишга сўз қолмади

Спорт 16 Февраль 2017 8055

«Арсенал» жамоаси собиқ футболчиларидан бири Мартин Киоун Чемпионлар лигаси нимчорак финали доирасида «Бавария»дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин клубда ўзгаришлар даври келгани ҳақида айтиб ўтди. 

«Арсен Венгер учун хафаман. Бу шармандали мағлубият. «Бавария» «Арсенал»ни шунчаки яксон қилди.

Венгер энди жамоада қолиш-қолмаслиги борасида яхшилаб ўйлаб кўриши керак, чунки у шармандали ҳисобда ютқазди. Ҳеч қачон у клубдан кетиши керак дейишни истамагандим, аммо ҳозир унинг «Арсенал»даги фаолияти энг қуйи даражага тушди.

Унга жамоа ўйинини кузатиш оғриқли экани кўриниб турибди. Мен унга ачинмоқдаман, унда ўзини ҳимоя қилиш учун сўз қолмади. Венгер 20 йил «Арсенал»да ишлади, у жуда яхши ишлади. Аммо энди «Арсенал»да тушкунлик даври. Кўринишидан, бир давр якунига етмоқда.

Венгер бўйича қарор қабул қилинса керак. Бундай ўйиндан кейин албатта бир қарор қабул қилиш керак», – деган Киоун BT Sport эфирида.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар