Асад: “Трампнинг мақсади – мамлакатга террорчилар кириб келишига йўл қўймаслик”

Жаҳон 16 Февраль 2017 5091
Фото: AFP

Сурия президенти Башар Асад АҚШ раҳбари Дональд Трампнинг бир қатор мамлакатлардан қочқинларни қабул қилиб олишни чекловчи фармони сурияликларга қаратилмаган деб ҳисобламайди. 

"У Ғарбга кириб келиши мумкин бўлган террорчиларга қарши йўналтирилган. Ва бу рўй бериб бўлди. Бу Европада, асосан – Германияда рўй берди", - дея маълум қилди Асад Франциянинг Europe1 радиостанциясига берган интервьюсида.

Унинг фикрича, "Трампнинг мақсади – мамлакатга шундай кишилар кириб келишини тақиқлашдир".

"Мени хавотирга солаётган нарса – бу сурияликларни АҚШга жўнатиб юбориш эмас, балки Сурияга қайтариш имкониятидир. Мен улар бошқа мамлакатларга кетаётганини кўришдан хурсанд эмасман. Мен – улар Сурияга қайтишни исташса, бундан бахтли бўламан. Сабаби сурияликларнинг аксарияти террорчилик ёки ғарб санкциялари туфайли кетмоқда", - деди Асад.

Унинг қўшимча қилишича, "АҚШ президенти ва ғарб мамлакатларидан эмбаргони олиб ташлаш ҳамда террорчиларни қўллаб-қувватлашни бас қилиш ҳақида сўрашни" режалаштирган.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп "Мамлакатнинг хорижий террорчилар киришидан ҳимояси тўғрисида"ги фармонга имзо чекди. У АҚШга 90 кун давомида етти мамлакат (Эрон, Ироқ, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан) фуқаролари киришини тақиқлади, шунингдек барча қочқинларни қабул қилишни 120 кунга тўхтатиб қўйди. Фармон АҚШнинг ўзида ҳам, жаҳонда ҳам катта танқидларга учради. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6709 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24225 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37701 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38795 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 628 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 1020 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 910 Спорт
Кўпроқ янгиликлар