Интернетда австралиялик мотоциклчи охирги лаҳзаларда тезюрар поезд тагига тушишдан қутулиб қолгани видеоси пайдо бўлди.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, воқеа Виктория штатидаги Баллан шаҳри яқинида юз берган. Эркак темир йўл кўтармасига чиққанида унинг мотоцикли темир йўл излари орасида тиқилиб қолган. Эркак унга қараб келаётган поезд ғилдираклари остидан том маънода чиқиб кетишига тўғри келган.

Поезд машинисти Колин Шарпнинг айтишича, йўловчи поезди соатига 160 км. тезлик билан келаётган бўлган. Видеода у мотоциклчини огоҳлантириш мақсадида гудок берганини эшитиш мумкин.

Шарп бу видеони "барча қоидабузарларга сабоқ бўлсин", деб эълон қилганини айтди. Унинг айтишича, темир йўлдан ўтиш жойи воқеа жойидан бор-йўғи 50 метр нарироқда бўлган.