БАА ўзининг илк нанойўлдошини коинотга муваффақиятли учирди, деб маълум қилди Дубай матбуот маркази.

Nayif-1 нанойўлдошининг учирилгани ҳақида The Mohammed bin Rashid Space Centre (MBRSC) коинот маркази ва Шаржа амирлиги университети American University of Sharjah (AUS) маълум қилган.

Сунъий йўлдош 15 февралда маҳаллий вақт билан соат 7:58 да учирилган.

Аввалроқ сунъий йўлдош Ҳиндистон ҳудудидан учирилгани маълум қилинган. Сунъий йўлдош PSLV-C37 ракетаси ёрдамида Satish Dhahwan Space Centre коинот марказидан учирилган.