Бинафшаранг гул ёки қашқадарёлик ёши катта аёлнинг қилмиши

Жамият 16 Февраль 2017 19916

Фарида опа (исм-фамилияси ўзгартирилган) табиатан интилувчан, ҳаракатчан аёл. Бир ерда тинч ўтира олмайди. Бекор ўтиришни истамай, ҳали уй-рўзғор, ҳали томорқа ишлари билан ўзини овутади. Томорқаси шаҳардаги бошқа ҳовлилар сингари кичкина бўлса-да, кафтдек ерга ҳам турли гул кўчатлари, зираворлар экиб, яшнатиб қўяди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Баҳор келиши билан опа томорқа ишларига бутун қалб қўри билан киришиб кетди. Ерни обдон юмшатиб, ҳар хил гул ва кўкат уруғларини экди.

Кўп ўтмай, экилган уруғлар бўй кўрсатди. Опа ҳовлини айланиб юраркан, кўнгли равшан тортди. У кундан-кунга бўй чўзиб бораётган ниҳолларни меҳр билан парваришлади. Меҳнати беҳуда кетмаганлигидан қувонди.

Ҳовлига чирой бахш этиб турган кўкатлар кун сайин баравж ўсарди. Бироқ улар орасидаги бинафшаранг бўлиб гуллай бошлаган баъзи ниҳоллар Фарида опанинг эътиборини тортди. Олдин бунақа гулни ҳеч қаерда кўрмаганди. Четдан қараганда улар бошқа гуллардан сира фарқ қилмасди. Аммо ундан таралаётган ҳид бутунлай бегона, бошқача эди. Бир сафар кечаси турган қаттиқ шамол ушбу ўсимлик навдаларини синдириб, эгиб ташлаганида опа эринмай уларни дарахт шохларига қайта боғлаб чиқди. Кўп ўтмай, бу гуллар аслида қандай ўсимлик эканини англагандай бўлди. Ҳовлисидаги бинафша гулли ўсимлик кўкнори эканини сезди. Аммо уйидагилар унинг гуллари ва кўкатларига эътибор беришмаганидан фойдаланиб, бу ҳақда уларга бир оғиз ҳам гапирмади.

Ўтган йилнинг май ойида опа ҳовлиси тепасида пайдо бўлган вертолётнинг овозидан чўчиб, осмонга қаради.

-  Бу вертолёт намунча кўп айланмаса, келин.

-  Билмадим, ойижон.

Фарида опа яна нимадир демоқчи бўлган эди ҳамки, дарвоза тақиллади. Опа уйига кириб келган ИИБ ходимларини кўриб, юраги шув этди.

ИИБ ходимлари холислар иштирокида ҳовлини кўздан кечириб, экинлар орасидаги тақиқланган ўсимлик – 173 туп кўкнорини ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олишди.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди Фарида Чаманованинг ушбу қилмишини атрофлича кўриб чиқиб, унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида жарима ва 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Бироқ унга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазоси Жиноят кодексининг 72-моддасига биноан шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланди. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар