Якунланиб бораётган 16 февраль Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон

15 февраль куни Фарғонага Қирғизистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Жениш Разаков бошчилигидаги ҳукумат делегацияси ва чегараларни делимитация қилиш ишчи гуруҳи аъзолари ташриф буюрди.

Газ ҳисоблагичлардан фойдаланмайдиган мижозлар учун тўлов миқдори оширилиши мумкин

«Лукойл» Ўзбекистондаги АЁҚШда сотиладиган ёқилғи нархлари ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди

UNICEF Шавкат Мирзиёевнинг нутқига нисбатан ўз муносабатини билдирди

Пластик карта орқали тўловларда унинг ҳақиқий эгаси келиши талаб этиладими?

Бухоро ҳокимияти хорижий нашрлар хабарига раддия берди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 февраль кунги фармони асосида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажратилди.

Ўзбекистонда 1 мартдан терминалсиз савдо қилиш ва пулли хизмат кўрсатиш тақиқланади

Хайрулла Нуритдинов ЎзМТРК раисининг биринчи ўринбосари бўлди

Жаҳон

Эрон армияси генерали Қосим Сулаймоний Москвага келди

Пентагоннинг янги раҳбари Россия билан "куч позициясидан" гаплашиш кераклигини айтди. Бунга жавобан Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия Пентагон билан ҳамкорликни тиклашга тайёр эканини маълум қилди.

Туркия қуролли кучлари бош штаби раҳбари Хулуси Акарнинг баёнот беришича,  Туркия армияси ва Сурия мухолифати кучлари Ал Боб назоратини қўлга киритган.

КХДРнинг Миллат қуёши таваллудига 75 йил бўлди. Фотожамланма 

Эмомали Раҳмон ўғлига президент бўлиши учун тавсияларини берди

Испаниянинг Бургос шаҳрида истиқомат қилувчи аёл 64 ёшида соғлом эгизакларни дунёга келтирди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Масжид Ал Ҳаромда умра зиёратини амалга оширди.

Технология

Ferrari компанияси 812 Superfast номли янги суперкарни тақдим этди.

Porsche энг «антиқа товуш»ли спорткарларининг Топ-5лигини танлади

Пекиндаги матбуот конференциясида Meizu ўзининг M5s номли қурилмасини намойиш қилди.