Европа Иттифоқи Қирғизистонда амалга оширилувчи лойиҳаларга агар ёрдам етарлича бўлмаса, уларни молиялаштиришга тайёр. Бу ҳақда журналистларга Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев маълум қилди. 

Унинг айтишича, Европа Қирғизистонда демократик ривожланиш ҳақ йўлига турган, иқтисодий ривожланишда тараққиётга эришган давлатни кўрмоқда.         

"Ўзаро ҳамкорлик фақатгина кучайтирилади. Бизга сиёсий қўллаб-қувватлов тақдим қилинган, инвестициялар ва грант кўмаги йўли билан савдо-иқтисодий муносабатлар рағбатлантирилади", деб айтган Абдилдаев.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Қирғизистонга 184 млн евро ажратганди. "Бу маблағлар Қирғизистонга зарур бўлган лойиҳаларни амалга ошириш учун кўпайтирилиши мумкин. Биз 10 ва 13 млн долларлик иккита келишув имзоладик. Биринчи транш Жалолобод вилоятига тақдим қилинди. Бундай лойиҳалар бундан кам бўлмаган суммаларда бошқа соҳаларда ҳам амалга оширилиши керак", деб айтган Абдилдаев.