Европанинг энг таниқли ҳакамларидан бири Англия футболидан кетиб, Саудияда ишлай бошлайди

Англиялик ҳакам Марк Клаттенбург фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

BBC маълумотига кўра, Клаттенбург АПЛни тарк этади ва Саудия Арабистони чемпионатида ишлай бошлайди. Яқин вақт ичида, АПЛнинг навбатдаги тури бошланишидан олдин бу ҳақда расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Бундан аввал Клаттенбург Хитой суперлигасида ишлай бошлаши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.