Яқин орада Apple TV, Amazon Fire TV ва Samsung Smart TV учун видеоконтент кўришга мўлжалланган илова тақдим этилади. Reuters шу ҳақида хабар берди. 

Шунингдек компания яна бир неча янгиликлар ҳақида эълон қилди. Масалан, Facebook мобил иловаларидаги видеороликлар энди автоматик равишда овоз билан ишга туширилади. 

Видео "суратда сурат" функциясини қўллаб-қувватлайди, яъни фойдаланувчи уни кўриш билан бир қаторда  янгиликлар лентасини кўздан кечириши мумкин бўлади. 

The Wall Street Journal нашрида таъкидланишича, Facebook'нинг видеога бўлган қизиқиши реклама берувчилар диққатини жалб қилишга қаратилган. 

Reuters эса Facebook Live'ни "анъанавий телевидениега  салоҳиятли таҳдид" дея баҳолади.